
Касбга йўналтириш ва сунъий интеллект бўйича семинар-тренинг ўтказилди
Каттақўрғон давлат педагогика институти Хорижий тиллар кафедраси мудири Насиба Рузиева бошчилигида кафедра профессор-ўқитувчилари Ирода Муродова, Тоҳир Ҳамидов, Шерзод Йўлдашев ҳамда Ҳасан Ғаффоров томонидан Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар-тренинг давомида ёшларни касбга йўналтиришнинг замонавий ёндашувлари, таълим жараёнида сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланиш ҳамда уларнинг таълим сифати ва самарадорлигини оширишдаги аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, иштирокчиларга сунъий интеллект асосидаги платформалар ва рақамли воситаларнинг ўқув жараёнини такомиллаштиришдаги имкониятлари амалий мисоллар орқали намойиш этилди. Тадбир давомида замонавий технологияларни таълим тизимига жорий этиш, инноватсион ёндашувлардан фойдаланиш ҳамда ёшларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.







