Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ЁТОҚХОНА ТАРТИБИНИ БУЗГАН ТАЛАБАГА CHORA КЎРИЛАДИ!

ЁТОҚХОНА ТАРТИБИНИ БУЗГАН ТАЛАБАГА CHORA КЎРИЛАДИ!

22.05.2025 соат 10:50Давра суҳбатлариMatbuot781 дақиқада ўқилади

"Шаҳар бедарвоза" бўлмаганидек, талабалар турар жойига кириш-чиқишнинг ҳам ўз тартиб-таомили бор! Бу нафақат талабаларнинг яшаш маскани, балки маърифат, маънавият маскани ҳамдир! Шундай экан ТТЖдаги тартиб-интизом, поклик, озодаликка барча бирдек амал қилиши шарт!

Ана шундай таомилни талабаларга яна бир бор эслатиш учун СамДУ Каттақўрғон филиали тютори Абдурашид Усмонов, TTJ коменданти Т.Қўчқоров, тарбиячи Д.Расулова ҳамда талабалар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Умумий фойдаланиладиган жиҳозларни асраб-авайлаш, тозалигини сақлаш, кутубхонадан оқилона фойдаланиш, бўш вақтни мазмунли ташкил қилиш каби муҳим вазифаларга тўхталиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, ТТЖда яшаш бўйича белгиланган тартиб, низом мавжуд. Ушбу талабларга риоя қилмаган талабалар ётоқхонадан четлаштирилиши ёки бошқа интизомий чоралар қўлланилиши мумкин!

СамДУ Каттақўрғон филиали ахборот хизмати.

Қўшимча расмлар3

Улашиш: