“Ректор кубоги” шахмат мусобақаси ўтказилди
19.06.2026 соат 16:07Спорт клубиMatbuot19
Каттақўрғон давлат педагогика институтида ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаоллик ва интеллектуал салоҳиятни ошириш мақсадида шахмат бўйича “Ректор кубоги” мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақада институтнинг турли бўлинма ва факултетларида фаолият юритаётган ходимлар иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб бордилар. Якунда ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.










