"ЗАКОВАТ" ФИНАЛИ ҒОЛИБЛАРИ ANIQ!
23.05.2025 соат 17:32Ёшлар иттифоқи фаолиятиMatbuot561 дақиқада ўқилади
СамДУ Каттақўрғон филиалида талабалар бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, уларнинг билимини, интеллектуал салоҳиятини оширишдаги тўгараклар, клублар ичида энг юқори турувчи бирлашма — бу "ЗАКОВАТ" клуби эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз!
Чунки филиалда мунтазам, эрта-ю кеч юритилиб келаётган клуб — "Заковат" клуби десак, ҳақиқат!
Бош координатор Ҳусниддин Рашидов раҳбарлигидаги филиал "Заковат" клубининг "Талабалар лигаси" доирасидаги "Директор кубоги" баҳслари ЯКУНЛАНДИ!
Доимий равишда ўнтадан кам бўлмаган жамоалар иштирокидаги тур баҳслари финалида қуйидаги жамоалар ҒОЛИБ БЎЛДИ:
🥇"Пионеэрс" жамоаси — 3 млн сўм мукофот.
🥈"Адолат" жамоаси — 2 млн сўм мукофот.
🥉"Economist" жамоаси — 1 млн сўм мукофот.
Табриклаймиз!













