
Ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча 2 фоизли давлат гранти асосидаги қабул квоталари тасдиқланди
28.07.2026 соат 09:48ЯнгиликларMatbuot50
2026/2027-ўқув йили учун ногиронлиги бўлган шахсларни олий таълим билан қамраб олиш мақсадида ажратилган қўшимча 2 фоизли давлат гранти асосидаги қабул квоталари олий таълим ташкилотлари кесимида тасдиқланди.
Мазкур тақсимотга кўра, Каттақўрғон давлат педагогика институтига жами 27 та грант ўрни ажратилган бўлиб, шундан 20 та ўрин кундузги таълим шакли, 7 та ўрин эса кечки таълим шакли ҳиссасига тўғри келади.




