
РАСМИЙ ОГОҲЛАНТИРИШ
Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Шерзод Ураков номидан очилган сохта аккаунтлар орқали ёлғон хабарлар тарқатилмоқда.
Жумладан, институтда гўёки режали текширувлар ўтказилиши ҳақида хабарлар юборилмоқда. Бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Шунингдек, сохта аккаунтлар орқали турли топшириқлар бериш, пул маблағи ёки шахсий маълумотларни сўраш ҳолатлари кузатилмоқда. Бундай мурожаатлар ёлғондир.
Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Шерзод Ураков бундай хабарлар юбормайди.
Эҳтиёт чораларига амал қилинг:
•Хабарларни фақат расмий манбалар орқали текширинг.
•Номаълум аккаунтларга ишонманг.
•Шахсий ва банк маълумотларингизни ҳеч кимга тақдим этманг.
Огоҳ бўлинг, сохта аккаунтларга алданманг!




