
Фахриддин Якубов илмий даражага эга бўлди
13.08.2026 соат 16:02Илмий фаолият янгиликлариMatbuot25
Каттақўрғон давлат педагогика институти Хорижий тиллар кафедраси ўқитувчиси Фахриддин Якубов филология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасига эга бўлди.
“Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” ихтисослиги бўйича “Ҳозирги давр инглиз ва ўзбек сиёсий дискурсида метафоранинг аҳамияти” мавзусидаги диссертатсия ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Фахриддин Якубовни ушбу илмий ютуғи билан самимий муборакбод этамиз! Келгусидаги илмий-педагогик фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!




