
Халқаро ҳамкорлик: янги имкониятлар
22.08.2026 соат 10:01ЯнгиликларMatbuot15
Каттақўрғон давлат педагогика институти Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Миржалол Кудратов Индонезиянинг Университас Ислам Наҳдлатул Улама (УНИСНУ) Жепара университетига расмий ташриф буюрди.
Ташриф давомида у “Education, Тоурисм анд Civilization” мавзусидаги халқаро семинарда маърузачи сифатида иштирок этди.
Университет раҳбарияти билан учрашувда талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви, қўшма илмий тадқиқотлар ҳамда академик лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида томонлар ўртасида Меморандум имзоланди.







