
ТТЖда эрталабки бадантарбия машғулотлари ташкил этилди
15.09.2026 соат 09:42Ёшлар иттифоқи фаолиятиMatbuot18
Каттақўрғон давлат педагогика институтининг 2-сонли талабалар турар жойида координаторлар ташаббуси билан талабалар учун эрталабки бадантарбия машғулотлари ташкил этилди.
Машғулотлар давомида талабалар турли жисмоний машқлар ва чиниқтирувчи ҳаракатларни бажардилар. Тадбир талабаларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда кунни тетик ва кўтаринки кайфиятда бошлашларига хизмат қилди.




