“1-курс мактаби”: талабалик ҳаётига илк қадам
17.09.2026 соат 11:17ЯнгиликларMatbuot20
Каттақўрғон давлат педагогика институтининг Филология ва ижтимоий фанлар факултетида “Ёшлар куни” доирасида 1-курс талабалари учун “1-курс мактаби” тадбири ташкил этилди.
Унда факултет декани ўринбосари Ф. Исматов ҳамда факултет тюторлари иштирок этди.
Тадбир давомида талабаларга институтнинг ички тартиб-қоидалари, таълим жараёни, талабалик одоби, шунингдек, ёшлар учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбир янги ўқув йилини самарали бошлаш, 1-курс талабаларининг институт муҳитига мослашуви ва талабалик ҳаётига оид зарур тушунчаларни шакллантиришга хизмат қилди.








