"ДАВЛАТ ХИЗМАТИГА ДАСТЛАБКИ QADAM"
Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлигининг 2025-йил 29-майдаги "Ёшлар бандлиги ойлиги" доирасида манзилли ва мақсадли тадбирларни амалга ошириш режасига мувофиқ СамДУ Каттақўрғон филиалида "ДАВЛАТ ХИЗМАТИГА ДАСТЛАБКИ QADAM" номли очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда СамДУ Каттақўрғон филиалини битираётган талабалар ҳамда масъуллар қатнашди.
Давлат хизматини ривожлантириш Самарқанд вилояти филиали билан ҳамкорликда ташкил қилинган мулоқотда филиал раҳбари Азиз Ибрагимов, СамДУ Каттақўрғон филиали директори Шерзод Ураков ва бошқалар сўзга чиқиб, бугун соҳаларда сифатли ва рақобатбардош кадрларга бўлган эҳтиёж ортиб бораётгани, энг яхши мутахассисларни саралаб ишга қабул қилиш тартиби такомиллашаётгани, амалдаги чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Битирувчиларга ишга жойлашиш тартиби, ҳуқуқий жиҳатларини тушунтиришди. Қисқа видеороликлар намойиш қилинди.
Битирувчилар мавзу юзасидан муҳим саволларига атрофлича жавоб олишди ва зарур кўникмаларга эга бўлишди.














