БИОЛОГИЯГА DOIR YANGI УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
Аниқ ва табиий фанлар кафедраси ўқитувчиси Умида бозорова ҳамда бошқа муаллифлар томонидан "Биологияни ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш фанидан амалий машғулотлар" номли услубий қўлланма нашр қилинди.
Мазкур услубий қўлланмада “Биологияни ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш” фанини ўқитишда мавзуларни пухта ўзлаштиришни таъминловчи мазмунан ва шаклан турларга мослаштирилган инноватсион методлар асосида тузилган қизиқарли топшириқлар, ностандарт тестлар ҳамда услубий кўрсатмалар ифода этилган. Шунингдек, ҳар бир мавзу бўйича мамлакатимиз етакчи олимларининг илмий манбаларидан фойдаланган ҳолда қисқа шаклдаги назарий маълумотлар ҳам бериб ўтилган.
Услубий қўлланмадан биология таълим йўналиши талабалари, профессор-ўқитувчилар ва шу билан бир қаторда соҳага қизиқувчилар ҳам бирдек фойдаланишлари мумкин.






