ХАТИРЧИ ПОЛИТЕХНИКУМИ ВАКИЛЛАРИ ФИЛИАЛДА
Навоий вилоятидаги Хатирчи туман политехникуми масъуллари СамДУ Каттақўрғон филиалига келишди.
Касбий таълим соҳасида институтсионал яхлитликни таъминлаш ва бошқарув тизими самарадорлигини ошириш, халқаро таълим дастурларини жорий этиш ҳамда ички ва ташқи меҳнат бозори талабларига мос рақобатбардош ўрта бўғин кадрлари тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш мақсадида 2024-йилнинг 16-октабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Хатирчи туман политехникуми СамДУ Каттақўрғон филиалига бириктирилди.
Ушбу политехникум фаолиятини янада ривожлантириш, таълим сифатини ошириш ҳамда иш берувчилар билан ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича йўл харитаси тасдиқланган. Ана шундан келиб чиққан ҳолда политехникум директори Зарифжон Файзиев, директор ўринбосари Фарҳод Ҳамраев филиалда бўлишди.
Вакиллар СамДУ Каттақўрғон филиали директори ўринбосари Сирожиддин Элмонов ҳамроҳлигида филиал ахборот ресурс маркази, лабораториялар, работотехника маркази, ўқув жараёнлари учун яратилган шароитлар билан танишишди.











