
ТАРАҚҚИЁТГА ТУШОВ ILLAT ТАЛАБАЛАР НИГОҲИДА
"Долзарб 90 кун" доирасида СамДУ Каттақўрғон филиалида ташкил қилинган профилактик тадбир коррупсия иллати ҳақида талабаларни огоҳ этишга бағишланди.
Филиалнинг Коррупсияга қарши курашиш комплеанс назорати бўлими бошлиғи Э.Худойқулов, декани ўринбосарлари Ж.Абдурахмонов ҳамда Б.Йўлдошев сўзга чиқди. Унда "Коррупсияга қарши курашиш вертуал академияси" электрон плотформасида таълим муассасалари талабаларини махсус дастурлар асосида таълим олишларини ташкил қилиш масаласи тушунтирилди.
Бу орқали ёш авлод онгига ҳалоллик қадриятларини сингдириш ва коррупсияга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш асосий мақсад қилиб олинганлиги таъкидланди.
Дарҳақиқат, талабаларимиз коррупсия иллатига қарши мустаҳкам билим ва кўникмага эга бўлиши учун ушбу https://virtual.proacademy.uz/higher-education/ ҳавола орқали кириб, ўз билимларини бойитиши мумкин!
СамДУ Каттақўрғон филиали ахборот хизмати









