ИНСТИТУТГА ҚАНДАЙ ЎҚИТУВЧИЛАР ISHGA QABUL ҚИЛИНМОҚДА?
Каттақўрғон давлат педагогика институтида 2025-2026-ўқув йили учун салоҳиятли ўқитувчиларни жалб қилиш мақсадида маълум мутахассисликлар бўйича танлов эълон қилинган эди.
Бугун, 20-август куни мазкур танлов бўйича ҳужжат топширган талабгор профессор-ўқитувчилар учун илм синов жараёнлари бошланди.
Танлов аввалида проректорлар, ўқув жараёни учун масъул бўлган раҳбарлар, коррупсияга қарши курашиш бўйича вакиллар иштирокида мазкур танлов талаблари, очиқ ва шаффоф тизим ҳақида маълумот берилди.
Талабгорлар диктант ёзди, ахборот технологияларидан хабардорлик даражаси, ижтимоий-сиёсий ҳамда мутахассислигига оид тест топширишди.
Дарҳақиқат, мазкур синовлардан 3, 4 ва 5 баҳолар билан баҳоланган ўқитувчилар институт комиссияси таркиби иштирокида очиқ дарс ўтишади. Юқори илмий салоҳиятга ҳамда малака ва тажрибага эга устозлар ишга қабул қилинади.














