
ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР UCHUN ХОРИЖИЙ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ E’LON ҚИЛИНАДИ
ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР UCHUN ХОРИЖИЙ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ E’LON ҚИЛИНАДИ
Ўзбекистон Республикасида олий таълим тизимини янада ривожлантириш, илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятини ошириш мақсадида кенг кўламли малака ошириш дастури ташкил этилмоқда.
Мазкур дастур Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган бўлиб, 2024–2030-йиллар давомида профессор-ўқитувчиларни хорижий давлатларда тажриба алмашиш жараёнларига фаол жалб этишни назарда тутади.
Дастур Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Халқаро Нордик университети ҳамда Приме Education Финланд ҳамкорлигида амалга оширилади.
🎓 Малака ошириш курси ҳақида
Курс мавзуси:
“Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат”
Ўтказилиш муддати:
•2026-йил 23-март – 3-апрел (72 соат, Ўзбекистонда)
•2026-йил 6-апрел – 18-апрел (72 соат, хорижий амалий машғулотлар)
Хорижий амалий машғулотлар қуйидаги давлатларда ташкил этилади:
•Финландия
•Шветсия
Машғулотлар халқаро рейтингнинг TOP–500 талигига кирувчи етакчи хорижий олий таълим муассасаларида ўтказилади.
Курс якунида тингловчиларга қуйидагилар тақдим этилади:
•Давлат намунасидаги малака аттестати
•Хорижда малака оширганлик сертификати
•Хорижий университетда дарс машғулоти олиб борганлик тўғрисида расмий маълумотнома
Қатнашиш истагини билдирган профессор-ўқитувчилар иловада келтирилган маълумотлар билан батафсил танишиб, маъқул деб топган тақдирда жадвални тўлдирган ҳолда Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Қудратов М. (+998 50 090 02 20) рақамига юборишлари сўралади.





