Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Талабалар учун Стартап ғоя танлови – “Энг яхши креатив ғоя” республика танловинининг 1-босқичи

Талабалар учун Стартап ғоя танлови – “Энг яхши креатив ғоя” республика танловинининг 1-босқичи

17.02.2026 соат 13:28ЭълонMatbuot721 дақиқада ўқилади

Стартап ғоя танлови – “Энг яхши креатив ғоя” республика танловининг 1-босқичи
Мазкур танлов иқтидорли ва ташаббускор талабаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг инноватсион фикр ва стартап ташаббусларини рўёбга чиқариш, шунингдек, амалий ва иқтисодий самарадор лойиҳаларни аниқлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Танлов ёшларнинг креатив фикрлаши, муаммоларга янгича ёндашуви ва амалий ечимлар таклиф этиш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилади.
Имкониятлар:
Энг Яхши Креатив Ғоя танловининг 3 та ғолиблари махсус мукофотлар билан тақдирланади ҳамда Республика босқичига йўлланма олади (барча харажатлар институт томонидан қопланади).
Республика босқичида ғолиб деб топилган ғоя муаллифига лойиҳа-гранти ажратилади. Бу эса лойиҳани амалиётга жорий этиш, стартапни ривожлантириш ва реал бизнес ташаббусга айлантириш имконини беради.

Қатнаша олади:
Бакалавр ва магистратура талабалари
Муҳим саналар:
Лойиҳани топшириш муддати: 4-апрел, 2026-йил
Лойиҳаларни кўриб чиқиш муддати: 10-апрел, 2026-йил
Республика босқичига бориш: 2026-йил май ойи
Танлов доирасида:
Энг истиқболли стартап ғоялар сараланади
Мутахассислар томонидан баҳолаш жараёни ўтказилади
Иштирокчилар ўз лойиҳаларини тақдимот (питч) шаклида ҳимоя қилиш имкониятига эга бўладилар
Энг кучли лойиҳалар кейинги босқичга тавсия этилади Аризаларни қабул қилувчи:
Бекжон Эшмаматов (+998995939915)
Танловда қатнашиш учун ариза бу ерда:
Ўз ғоянгизни намоён этинг, имкониятдан фойдаланинг ва йирик стартап лойиҳалар қаторига қўшилинг.

Қўшимча расмлар1

Улашиш: