Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Келажак муҳандислари” стажировкаси учун аризалар қабули давом этмоқда!

“Келажак муҳандислари” стажировкаси учун аризалар қабули давом этмоқда!

19.05.2026 соат 14:49ЭълонMatbuot481 дақиқада ўқилади

Агар сизнинг ишланмангиз эртанги кунни ўзгартира олса — уни фақат ғоя сифатида қолдирманг. Уни ривожлантиринг, синовдан ўтказинг ва дунёнинг етакчи муҳандислик ташкилотларида стажировка ўтаб, халқаро даражага олиб чиқинг.

Кимлар иштирок этиши мумкин?
✅20–40 ёш оралиғидаги ёшлар
✅Муҳандислик йўналишида билим ва амалий кўникмага эга номзодлар
✅ Бакалавр, магистратура талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилар

Асосий талаблар:
✅ Истиқболли муҳандислик ишланмаси (ғоя, лойиҳа ёки ихтиро) муаллифи бўлиш;
✅Хорижий тилни (инглиз ёки қабул қилувчи давлат тили) етарли даражада билиш;
✅Аниқ мақсад ва режа билан стажировкада иштирок этишга тайёр бўлиш.

Қандай ишланмалар қабул қилинади?
✅ Долзарб ва амалий аҳамиятга эга;
✅Инноватсион ечимларни ўз ичига олган;
✅Техник ва иқтисодий жиҳатдан асосланган;
✅Тижоратлаштириш ва ривожлантириш имкониятига эга лойиҳалар

📩 Ҳужжатларингизни топширишга шошилинг! Ариза топшириш муддати - 20-майгача!

Келажак муҳандиси бўлиш сари илк қадамни бугун қўйинг!

Батафсил: муҳандис.эду.уз

Мурожаат учун: +998502106338

Улашиш: