Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” аксиялари ўтказилади

“Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” аксиялари ўтказилади

22.05.2026 соат 17:03ЭълонMatbuot241 дақиқада ўқилади

E’LON!
Ҳурматли профессор-ўқитувчилар ва ходимлар!
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Автомобилсиз кун” ҳамда “Автомобилсиз ҳафта” аксиялари ўтказилиши белгиланганини маълум қиламиз.
Мазкур аксия Ўзбекистон Республикаси Президентининг атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонига мувофиқ ташкил этилмоқда.
Фармонга кўра, 2026-йил 1-майдан бошлаб ҳар ойнинг 10- ва 25-саналарида “Автомобилсиз кун” ҳамда “Автомобилсиз ҳафта” аксиялари ўтказилади.
Аксия доирасида жорий йилнинг 25-май куни профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг ишга келишда хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиши қатъиян тақиқланади.
Шу муносабат билан барча профессор-ўқитувчилар ва ходимлардан мазкур талаб ва кўрсатмаларга қатъий амал қилишлари сўралади.
Белгиланган тартибларга риоя этмаслик одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолати сифатида баҳоланиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Улашиш: