Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Талаба Фест” фестивали

“Талаба Фест” фестивали

09.06.2026 соат 10:58ЭълонMatbuot291 дақиқада ўқилади

Жорий йилнинг 11-июн куни Самарқанд давлат университетида талабалар ўртасида “Талаба Фест” фестивали бўлиб ўтади.
Фестивал доирасида “Энг яхши фотосуратлар”, “Либослар”, “Энг мазали таомлар” кўргазмалари, спорт мусобақалари, мусиқий чиқишлар, шоир, ёзувчи ва ижодкорлар иштирокидаги ижодий учрашувлар ва мушоиралар, караоке дастурлари, робототехника кўргазмалари, “Талабалар театр студиялари”нинг композитсион чиқишлари, “Қувноқлар ва зукколар” жамоаларининг шоу дастурлари, “Заковат” ва “Мунозара” ўйинлари, “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари иштирокидаги ҳарбий-кўргазмали чиқишлар ҳамда “Шашлик дай” танловлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Ҳурматли институтимиз талабалари!
Сизларни мазкур фестивалда фаол иштирок этишга чорлаймиз. Фестивалга бориш ва қайтиш билан боғлиқ транспорт масалалари институт томонидан таъминланади.
Мурожаат учун телефон: +998 93 353 34 94
Барчангизни фестивалда кутиб қоламиз!

Улашиш: