РАҲБАР VA ЁШЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Пайшанба – ёшлар куни” муносабати билан талаба ёшлар иштирокида раҳбар ва ёшлар учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда институт ректори Шерзод Ураков ҳамда Каттақўрғон шаҳар IIB бошлиғи, подполковник Вахоб Ахмедов иштирок этиб, талаба ёшлар билан очиқ мулоқот қилдилар.
Суҳбат давомида ёшларнинг таълим олиши, бўш вақтини мазмунли ташкил этиши, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, шунингдек, уларни қизиқтираётган масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот жараёнида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, уларга масъуллар томонидан тегишли жавоб ва тушунтиришлар берилди.
Учрашув ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилди.








