Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Муваффақият сари йўл” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

“Муваффақият сари йўл” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

07.10.2026 соат 10:40Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими1261 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида талаба қизларнинг давлат фуқаролик хизматига бўлган қизиқишини ошириш мақсадида “Муваффақият сари йўл” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

1J0A6649

Тадбирда давлат фуқаролик хизматида юқори натижаларга эришган хотин-қизлар иштирок этиб, ўзларининг касбий фаолияти, меҳнат фаолиятида эришган ютуқлари ва муваффақиятга элтувчи омиллар ҳақида талаба қизлар билан фикр алмашдилар.

Суҳбат давомида давлат фуқаролик хизматининг мазмун-моҳияти, ушбу соҳада фаолият юритиш учун зарур бўлган билим, кўникма ва компетенсиялар, шунингдек, хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди.

Очиқ ва самимий мулоқот шаклида кечган тадбирда талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб олдилар.

Давра суҳбати талаба қизларда давлат фуқаролик хизматига қизиқишни ошириш, уларнинг келгусидаги касбий фаолиятига аниқ мақсад ва ишонч билан ёндашишига хизмат қилди.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: