Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

30.10.2025 соат 15:02Маърифат улашибMatbuot421 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида эл ардоғидаги ижодкорлар – Сирожиддин Рауф ва Шодиқул Ҳамроев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди
Тадбир давомида ижодкорларнинг ҳикоялари асосида институт талабалари томонидан саҳналаштирилган филм намойиш этилди. Ижодкорлар ўз асарларидан намуналар ўқиб эшиттирдилар, талаба-ёшлар эса ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Самимий мулоқот чоғида мамлакатимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, мутолаа маданиятини шакллантириш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув шеърхонлик ва мушоира тарзида давом этиб, талабалар таниқли ижодкорлар ижодидан бир олам завқ ва маънавий озуқа олдилар. Институт профессор-ўқитувчилари меҳмон ижодкорларга ташриф учун миннатдорлик билдириб, бундай маърифий ва ижодий учрашувларни мунтазам ташкил этиш зарурлигини таъкидладилар.

Қўшимча расмлар7

Улашиш: