
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида стритбол мусобақалари бўлиб ўтмоқда
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида стритбол мусобақалари гуруҳлар кесимида бўлиб ўтмоқда.
Амалий фанлар ва спорт кафедраси ҳамда Спорт клуби ҳамкорлигида ташкил этилиб, институтнинг турли факултет ва гуруҳлари жамоалари ўзаро беллашмоқда. Иштирокчилар ўйин давомида юқори спорт маҳорати, жисмоний тайёргарлик ва жамоавий ҳаракатни намойиш этишди.
Мусобақалар қизғин ва муросасиз курашлар руҳида ўтди. Натижада ғолибликни қўлга киритган жамоалар кейинги босқичга йўл олишди ва энди финал йўлланмаси учун баҳс олиб боришади.
Ушбу спорт тадбири талабаларда спортга бўлган қизиқишни янада ошириб, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жамоавийлик, соғлом рақобат ва дўстона муҳитни шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Каттақўрғон давлат педагогика институти Матбуот хизмати








