
Институтимиз талабаси ЮНЕСКО анжуманида волонтёр таржимон сифатида иштирок этмоқда
31.10.2025 соат 10:08КонференсияларMatbuot541 дақиқада ўқилади
2025-йил 30-октабр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКОнинг 43-бош конференсияси Самарқанд шаҳрида ўз ишини бошлади. Бу – сўнгги қарийб қирқ йил ичида Париждан ташқарида ўтаётган илк бош конференсия ҳисобланади.
Мазкур нуфузли анжуманда иштирок этиш учун дунёнинг турли мамлакатларидан 2800 дан ортиқ делегатлар Ўзбекистонга ташриф буюрдилар. Конференсия 2025-йил 30-октабрдан 13-ноябргача давом этади.
Тадбир доирасида Каттақўрғон давлат педагогика институтининг Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) йўналиши талабаси Моҳина Илҳомова хорижий делегатсияларга ҳамроҳлик қилувчи кўнгилли (волонтёр) таржимон сифатида иштирок этмоқда.






