
Институтда миллий қадриятларни асраш ва тарғиб этишга бағишланган “Миллий қадриятлар фестивали” бўлиб ўтди
Каттақўрғон давлат педагогика институтида талабалар иштирокида “Миллий қадриятлар фестивали” ўтказилди. Тадбирнинг асосий мақсади ёшлар онгида миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, уларни кенг тарғиб этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборат бўлди.
Фестивал доирасида миллий ҳаракатли ўйинлар, кураш мусобақалари, эстафета югуришлар, “эшак минди”, “арқон тортиш” каби халқ ўйинлари ташкил этилди. Шунингдек, талаба-қизлар томонидан миллий зардўзлик санъатига оид буюмлар намойиш этилди.
Тадбир давомида иштирокчилар миллий урф-одатлар, қадриятлар ва халқ оғзаки ижоди намуналарини намоён этиш орқали ўз иқтидорларини кўрсатдилар.
Мазкур тадбир ёшлар онгида миллий ифтихор туйғусини мустаҳкамлаш, уларни халқ анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этди.








