Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Коррупсия – келажакка таҳдид” стартап лойиҳалар танлови ўтказилди

“Коррупсия – келажакка таҳдид” стартап лойиҳалар танлови ўтказилди

01.11.2025 соат 15:40Коррупсияга қарши курашишMatbuot941 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида ёшларнинг коррупсияга қарши курашиш йўналишидаги инноватсион ташаббусларини, стартап ва ижодий ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Коррупсия – келажакка таҳдид” номли стартап лойиҳалар танлови ўтказилди.
Иштирокчилар томонидан коррупсиянинг олдини олиш, шаффофликни таъминлаш ва ҳалоллик муҳитини кенгайтириш борасида қатор инноватсион ғоялар тақдим этилди. Ҳар бир лойиҳа амалий аҳамияти, янгилиги ва ижтимоий фойдаси жиҳатидан баҳоланди.
Танловнинг асосий мақсади – коррупсияга қарши курашиш соҳасида илғор фикрлайдиган ёшларни аниқлаш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун имкониятлар яратишдан иборатдир.
Энг яхши ғоя ва лойиҳалар муаллифлари рағбатлантирувчи совринлар билан тақдирланди. Шунингдек, уларнинг ташаббусларини амалиётда рўёбга чиқариш учун зарур кўмак ва йўналишлар белгилаб олинди.
Мазкур ташаббус ёшлар орасида коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ҳалоллик, масъулият ва фуқаролик бурчи қадриятларини кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: