
SIZ HAM FAOL БЎЛИНГ, ТАШАББУСКОРЛИК НАМУНАСИНИ КЎРСАТИНГ VA “FAOL ТАЛАБА” ЛОЙИҲАСИ ҒОЛИБЛАРИ САФИДАН O‘RIN OLING
03.11.2025 соат 10:13СеминарларMatbuot43
Педагогика факултети тютори Ж.Ҳамидов ташаббуси билан талабаларнинг фаоллигини рағбатлантириш, уларнинг ташаббускорлиги ва билимга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Фаол талаба” лойиҳаси изчил давом эттирилмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида ҳар ой давомида ўзини ижтимоий, илмий ҳамда академик йўналишларда фаол кўрсатган талабалар сараланиб, муносиб равишда тақдирланади.
Лойиҳа доимий равишда ҳар ой ташкил этилиб, энг фаол талабалар факултет миқёсида эътироф этилади.
Азиз талабалар! Сизни ҳам фаол бўлишга, ташаббус кўрсатишга ва “Фаол талаба” лойиҳаси ғолибларидан бирига айланишга чорлаймиз.







