
Талабалар ўртасида “Эстафета” спорт мусобақаси бўлиб ўтди
05.11.2025 соат 13:10СеминарларMatbuot84
Аниқ ва табиий фанлар факултети ташаббуси билан талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, жамоавийликни мустаҳкамлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини рағбатлантириш мақсадида “Эстафета” спорт мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақа давомида жамоалар чаққонлик, тезкорлик ва уйғунлик бўйича 11 турда ўзаро беллашдилар. Майдонда жўшқин кайфият, фаол иштирок ва ҳақиқий жамоавий руҳ ҳукм сурди.
Фаол иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган жамоалар дипломлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Мусобақа талабалар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жамоавий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилди.










