Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Талабаларга “Хавфсиз ҳаёт” мавзусида маърифий дарс ўтказилди

Талабаларга “Хавфсиз ҳаёт” мавзусида маърифий дарс ўтказилди

05.11.2025 соат 15:36Давра суҳбатлариMatbuot36

Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Келажак соати” рукни доирасида “Хавфсиз ҳаёт” мавзусида маърифий дарс ташкил этилди. Тадбирни Ёшлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси, ёшлар етакчиси Ҳусниддин Рашидов олиб борди.
Мазкур маърифий дарс давомида талабалар ҳаёт хавфсизлиги, экологик маданиятни шакллантириш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг муҳим жиҳатлари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ёшларда масъулият, эҳтиёткорлик ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш маданиятини юксалтиришга қаратилган тавсиялар берилди.
Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва мавзу бўйича фикр алмашдилар.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: