
Ректор Шерзод Ураков – миллий илм-фаннинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшган олим
06.11.2025 соат 10:25СеминарларMatbuot63
“Ўзбекистоннинг таниқли олимлари” энсиклопедиясининг 2025-йилги тўпламида Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори, педагогика фанлари доктори, дотсент Ураков Шерзод Рахмановичнинг ҳаёт йўли, илмий ва меҳнат фаолияти, яратган илмий асарлар ҳақида батафсил маълумот берилган.
Мазкур нуфузли энсиклопедияда Учинчи Ренессанс остонасида шаклланаётган “Янги Ўзбекистон” илм-фанининг етук намояндалари муносиб ўрин эгаллаган.
“Ўзбекистоннинг таниқли олимлари” энсиклопедияси ¬– мамлакатимизнинг илмий салоҳиятини ёритувчи, фан соҳасида фаолият юритаётган олимларнинг ютуқлари ва илмий меросини ўзида мужассам этган муҳим нашрдир.






