Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ТАЛАБАЛАР АМАЛИЁТДА БИЛИМЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШДИ

ТАЛАБАЛАР АМАЛИЁТДА БИЛИМЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШДИ

06.11.2025 соат 14:32УчрашувларMatbuot671 дақиқада ўқилади

Педагогика факултети “Мактабгача ва бошланғич таълим” кафедраси томонидан “Билимлар амалиётда мустаҳкамланади” мавзусида ўқув-амалий учрашув ташкил этилди. Учрашув кафедра ўқитувчилари И.Комолова ва З.Қаршиева раҳбарлигида Каттақўрғон шаҳар 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ўтказилди.
Учрашувнинг асосий мақсади 1-курс талабалари учун касбий фаолиятга оид дастлабки тушунча ва кўникмаларни шакллантириш, назарий билимларни амалий тажриба билан уйғунлаштиришдан иборат бўлди.
Ташаббус доирасида талабалар мактабгача таълим муассасасининг фаолияти билан яқиндан танишдилар, тарбиявий жараёнларни ташкил этиш, болалар билан ишлаш услублари ҳамда педагогик жараённинг амалий жиҳатларини ўрганиш имконига эга бўлдилар.
Мазкур учрашув талабаларнинг касбий малакасини ошириш ва назарий билимларни амалиёт билан мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: