
“Миллий қадриятлар” фестивали – ёшлар маънавиятининг ёрқин ифодаси
06.11.2025 соат 12:15Давра суҳбатлариMatbuot461 дақиқада ўқилади
Филология ва ижтимоий фанлар факултетида факултет тюторлари ҳамда талаба қизлар координаторлари ташаббуси билан Хорижий тиллар йўналиши талабалари ўртасида “Миллий қадриятлар” фестивали ташкил этилди.
Тадбирнинг асосий мақсади талабаларда миллий анъаналар ва қадриятларимизга ҳурмат, ватанпарварлик ҳамда маданий меросга садоқат туйғусини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
Фестивал давомида талабаларнинг ўз қўллари билан тайёрлаган миллий таомлар намойиш этилди, миллий либослар кўргазмаси ташкил қилинди. Шунингдек, миллий куй ва қўшиқлар янгради, иштирокчилар ўз ижодий чиқишлари билан барчага байрамона кайфият улашдилар.
Тадбир якунида фаол иштирок этган талабалар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.








