ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР UCHUN “СИЁСИЙ-МАЪРИФАТ SOATI”NING НАВБАТДАГИ SONI ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
07.11.2025 соат 17:43СеминарларMatbuot291 дақиқада ўқилади
Каттақўрғон давлат педагогика институтида профессор-ўқитувчилар учун “Сиёсий-маърифат соати”нинг навбатдаги сони ташкил этилди. Тадбир давомида бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан атрофлича маълумот берилди.
Маърузачи томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКОнинг 43-бош конференсияси, шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг Марказий Осиё ва АҚШ саммитидаги иштироки, ҳамда жаҳонда рўй бераётган муҳим воқеа ва ҳодисалар ҳақида батафсил тушунча берилди.
Тадбир иштирокчилари сиёсий жараёнлар, халқаро ҳамкорлик ва мамлакатимиз ташқи сиёсатининг долзарб йўналишлари бўйича янгиликлар билан танишдилар.









