
Ижара хонадонларида яшаётган талабалар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди
Филология ва ижтимоий фанлар факултети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ф.Исамтов, факултет тюторлари Б.Очилов, А.Кличев, Д.Абдумуродов, психолог Г.Инатуллаева ҳамда профилактика инспектори, катта лейтенант Х.Ҳайдаровлар томонидан талабаларнинг ижара хонадонлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида талабалар яшаш шароитлари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси, ижара хонадонларининг тозалиги ҳамда талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари масалалари кўздан кечирилди. Шунингдек, уларга бўш вақтларида китоб мутолааси билан шуғулланиш, ўз устида мунтазам ишлаш ва маънавий савиясини ошириш зарурлиги борасида тавсиялар берилди.
Ушбу тадбир талабалар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва маънавий-маърифий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.








