
“Янги дарахт – янги нафас” экочемпионати ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 15-майдаги 184-сонли қарори билан тасдиқланган “2030-йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш консепсияси” ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институти талабалари орасида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Янги дарахт – янги нафас” экочемпионати ташкил этилди.
Тадбирда талабалардан иборат “Эко клуб” аъзолари Каттақўрғон шаҳар, Чинобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кўчатлар экишди. Ушбу ташаббус орқали талабалар экологик маданиятни ошириш, шаҳар яшил ҳудудларини кенгайтириш ва атроф-муҳитни асрашга ўз ҳиссаларини қўшишди.
Экочемпионатда фаол иштирок этган талабалар: Жавоҳир Эшмирзаев, Жавоҳир Ҳамидов, Зилола Умароваларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.










