Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ПЕДАГОГИКА ФАКУЛТЕТИДА OTA-ОНАЛАР КОНГРЕССИ БЎЛИБ O‘TDI

ПЕДАГОГИКА ФАКУЛТЕТИДА OTA-ОНАЛАР КОНГРЕССИ БЎЛИБ O‘TDI

12.11.2025 соат 16:26ЯнгиликларMatbuot461 дақиқада ўқилади

Факултет раҳбарияти ота-оналарни самимий кутиб олиб, уларни институтдаги шарт-шароитлар билан таништирди.
Конгрессни институт ректори Шерзод Ураков очиб, таълим сифати, талабаларнинг илмий фаолияти, уларнинг ижтимоий фаоллиги ҳамда ота-оналар билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Факултет деканати ўқув жараёни, талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари ва ижтимоий ҳаётдаги иштироки ҳақида батафсил маълумот берди. Ота-оналар фарзандларининг таълимдаги ютуқлари ва мавжуд муаммолари бўйича фикр алмашдилар.
Ўзлаштириши юқори ва ижтимоий ҳаётда фаол бўлган талабаларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди. Ота-оналар дарс вақтида фарзандларининг мобил телефонларини олиб қўйиш ҳамда Каттақўрғон шаҳрида истиқомат қилаётган талабаларга автобус қатновини йўлга қўйиш таклифларини билдирдилар, ва бу таклифлар қўллаб-қувватланди.
Тадбир сўнгида талабалар ота-оналар учун куй-қўшиқлар ижро этдилар.

Қўшимча расмлар7

Улашиш: