Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан оммавий юриш марафони ўтказилди
13.11.2025 соат 16:57УчрашувларMatbuot60
18-ноябр – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Каттақўрғон давлат педагогика институтида оммавий юриш маърифий марафони ташкил этилди. Тадбирда институтнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари фаол иштирок этдилар.
Мазкур марафон Ватан рамзларига ҳурмат ва садоқат руҳини юксалтириш, ёшлар қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди.










