Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Менинг севимли китобим: Олтин зангламас

Менинг севимли китобим: Олтин зангламас

14.11.2025 соат 09:32УчрашувларMatbuot461 дақиқада ўқилади

Мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси ўқитувчиси Машхура Кушанова томонидан 1-курс психология йўналиши талабаларига “Менинг севимли китобим” шиори остида бадиий кеча ташкил этилди. Тадбирда талабалар Шуҳратнинг “Олтин зангламас” романи асосида ўз чиқишларини тақдим этдилар.
Талабалар асарнинг мазмуни ва қаҳрамонлари ҳаёти юзасидан фикр алмашдилар. Улар ёшлар орзу-умидлари, меҳнатга, дўстликка ва ҳалолликка бўлган муносабатлари, шунингдек бош қаҳрамонларнинг урушдан кейинги оғир йилларда яшаганлари ва шунга қарамай юрт равнақи учун меҳнат қилишлари, билим олишга интилишлари ҳамда виждонан яшашлари ҳақида сўзлаб бердилар.
Муаллиф Шуҳрат ёш авлодни “олтин” деб атайди, яъни уларнинг ички поклиги, ҳалоллиги ва ғайрати олтиндай қадрлидир. Шу билан бирга, муаллиф огоҳлантиради: инсон ўз поклигини асраса, ҳақиқий инсоний фазилатлар вақт ўтиши билан йўқолмайди. Шу сабабли романнинг номи “Олтин зангламас” деб қўйилган.
Тадбир талабаларга бадиий асарни чуқурроқ тушуниш, қаҳрамонларнинг ҳаётий қадриятларини ўрганиш ва ўз ҳаётларида улардан ибрат олиш имконини берди.

Қўшимча расмлар2

Улашиш: