
Талабалар лигасининг 1-босқич учрашувлари ўтказилди
20.11.2025 соат 16:06ЙиғилишларMatbuot34
Талабаларда жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишни ошириш, ёш иқтидорли спортчиларни аниқлаш ҳамда жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Талабалар лигаси”нинг 1-босқич учрашувлари ўтказилди. Ушбу босқич доирасида спортнинг теннис, волейбол, шашка ва шахмат турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.









