
“Талабалик – олтин даврим” мавзусида ижодий давра суҳбати бўлиб ўтди
Педагогика факултети “Мактабгача ва бошланғич таълим” кафедраси томонидан 2-сонли талабалар турар жойида “Талабалик – олтин даврим” мавзусига бағишланган ижодий ва қизиқарли давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирни ушбу кафедранинг ўқитувчиси Г.Халбаева бошқариб борди.
Мазкур тадбирнинг асосий мақсади талабалик йилларига оид самимий хотиралар, ёрқин орзулар ва мотиватсион фикрларни ўртоқлашиш, талабаларни ижодий ва эркин фикрлашга ундаш, шунингдек, уларнинг ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳини мустаҳкамлашдан иборат эди.
Суҳбат давомида талабалар ўз ҳаётидаги унутилмас дақиқалар, таълим жараёнида бошдан кечирган қизиқарли лаҳзалар ва келажакдаги режалари ҳақида фикр алмашдилар. Уларнинг фаол иштироки тадбирга янада жонлилик бағишлади.
Тадбир илиқ ва самимий муҳитда ўтиб, иштирокчилар қалбида ёрқин таассуротлар қолдирди ҳамда талабалик даврининг қадрини яна бир бор ҳис эттирди.








