Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ПЕДАГОГИКА ФАКУЛТЕТИДА ХАЛҚАРО ПСИХОЛОГЛАР KUNI KENG НИШОНЛАНДИ

ПЕДАГОГИКА ФАКУЛТЕТИДА ХАЛҚАРО ПСИХОЛОГЛАР KUNI KENG НИШОНЛАНДИ

23.11.2025 соат 08:08Давра суҳбатлариMatbuot291 дақиқада ўқилади

22-ноябр куни Каттақўрғон давлат педагогика институти Педагогика факултетида “Халқаро психологлар куни” муносабати билан тадбир ўтказилди. Мазкур сана доирасида талабалар иштирокида давра суҳбати ташкил этилиб, унда факултет раҳбарияти ҳам фаол қатнашди.
Тадбирни Педагогика факултети декани, психология фанлари доктори (DSc), профессор Азамат Саидов очиб берди ва барчани “Халқаро психологлар куни” билан самимий муборакбод этди.
Профессор ўз табрик сўзида ушбу сана нафақат касб байрами, балки инсон руҳиятини англаш, унга йўл кўрсатиш ҳамда қўллаб-қувватлаш каби юксак масъулиятли вазифага садоқат тимсоли эканини таъкидлади.
Шунингдек, психолог касби инсон қалбининг нозик жиҳатларини ҳис эта билиш, руҳий жароҳатларга малҳам бўлиш, умидсизликка чўкканларга ишонч ва далда бериш каби улкан вазифаларни бажарувчи шарафли ва масъулиятли соҳа экани алоҳида қайд этилди. Мазкур касб чуқур билим, кенг дунёқараш, сезгирлик, меҳр-мурувват ва инсонпарварликни талаб қилиши билан аҳамиятлидир.
Тадбир давомида талабалар психологиянинг долзарб йўналишлари, замонавий ёндашувлар ва мутахассиснинг жамиятдаги ўрни ҳақида фикр алмашдилар.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: