
ILMIY-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНСИЯДА ИНСТИТУТИМИЗ ПСИХОЛОГИ МАЪРУЗА QILDI
Бухоро давлат тиббиёт институтида “Замонавий психолог: муаммо ва ечимлар” мавзусига бағишланган Республика илмий-амалий конференсияси бўлиб ўтди. Тадбир давомида психология фанининг ривожланиши, амалиётда учраётган муаммолар ҳамда уларни бартараф этишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқишга доир таҳлилий фикрлар илгари сурилди.
Анжуманда турли олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчилари ва амалиётчи психологлари иштирок этиб, замонавий психологик жараёнларга оид долзарб мавзуларда маърузалар тақдим этдилар.
Конференсия доирасида Каттақўрғон давлат педагогика институти психологи Мухтасам Сулаймонов “Аддиктив хулқ-атворли талаба-ёшлар билан психокоррексион ва психопрофилактик ишларни ташкил этишнинг замонавий механизмлари” мавзусида таҳлилий маъруза қилди.




