
Халқаро психологлар куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
24.11.2025 соат 11:02Давра суҳбатлариMatbuot25
Мактабгача ва бошланғич таълим кафедрасининг 1- ва 2-курс психология йўналиши талабалари томонидан 22-ноябр – Халқаро психологлар куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирни институт психологи М.Сулаймонов очиб бериб, барча иштирокчиларни ва меҳмонларни байрам билан табриклади. Шундан сўнг, кафедра мудири Т.Эшқувватов сўзга чиқиб, психология йўналиши талабалари ҳамда тадбир қатнашчиларига ўзининг эзгу тилакларини билдирди.
Тадбир давомида талаба-ёшлар томонидан турли психологик муаммолар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, саҳна кўринишлари намойиш этилди ҳамда куй-қўшиқлар ижро этилиб, тадбирга кўтаринки руҳ бағишланди.








