
ҚАТАҒОН DAVRI ЗИЁЛИЛАРИ ҲАЁТИ VA ЖАСОРАТИГА БАҒИШЛАНГАН МАЪРИФИЙ ТАДБИР
Каттақўрғон давлат педагогика институтида қатағон қурбонларининг Ватан озодлиги ҳамда миллат келажаги йўлида кўрсатган фидойиликларини ёритиш, уларнинг бебаҳо меросини чуқур англашга бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этиб, қатағон йилларида миллат равнақи, истиқлол ва озодлик учун курашган зиёлилар ҳаёти ҳамда уларнинг маърифатпарварлик йўлидаги хизматлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Маърузачилар қатағон даврининг тарихий сабоқлари, сиёсий таъқиб остида қолган фидойи аждодларимизнинг матонати ва жасорати, шунингдек, бугунги кунда уларнинг меросини ўрганиш ва тарғиб этишнинг долзарблигига алоҳида эътибор қаратдилар.
Тадбир якунида талабалар томонидан саволлар берилди, тарихий видеоматериаллар ва суратлар намойиш этилди. Ушбу маънавий-маърифий учрашув талабаларда миллий ўзликни англаш, тарихий хотирани мустаҳкамлаш ҳамда аждодлар меросидан ибрат олишга хизмат қилди.









