Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Ўзбекистон — миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик замини

Ўзбекистон — миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик замини

25.11.2025 соат 11:26Давра суҳбатлариMatbuot48

Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда институт психологи М.Сулаймонов ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Каттақўрғон шаҳар бўлими ходими Б.Қодиров маъруза қилди
Давра суҳбатида тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашнинг беқиёс ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, миллатлараро ҳамжиҳатликни ривожлантириш, ёшлар онгида бағрикенглик маданиятини шакллантириш, турли миллат ва конфессиялар ўртасида ўзаро ҳурмат тамойилларини қарор топтиришга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди. Тадбир иштирокчилари ушбу масаланинг долзарблигини таъкидлаб, ўзларининг амалий таклиф ва тавсияларини билдирдилар.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: