
“Биз зўравонликка қаршимиз!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
25-ноябр – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида бир қатор маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 27-ноябр куни Педагогика факултети “Мактабгача ва бошланғич таълим” кафедраси ўқитувчиси Г.Халбаева томонидан Психология йўналиши 2-босқич талабалари иштирокида “Зўравонликка қарши 16 кун” тадбирлари доирасида “Биз зўравонликка қаршимиз!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида ҳозирги кунда аёллар ва вояга етмаган йигит-қизларга нисбатан содир этилаётган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини олдини олиш, бундай салбий ҳолатларни барвақт аниқлаш ва уларни бартараф этишнинг самарали йўллари ҳақида талабаларга батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, мавжуд чора-тадбирлар, ҳуқуқий асослар ҳамда аҳолининг огоҳлигини оширишга қаратилган профилактик ишлар мазмуни ёритиб ўтилди.







