
Йўналиш тюторлари ва масъуллар талабалар турар жойи ҳолатини ўрганди
27.11.2025 соат 11:31Ташрифлар36
Жорий ҳафта йўналиш тюторлари ҳамда масъул ходимлар томонидан Талабалар турар жойининг умумий шароити ўрганилди. Ўрганиш жараёнида яшаш хоналарининг санитария-гигиена ҳолати, ошхона, ювиниш хоналари ҳамда умумий фойдаланиш жойлари батафсил кўздан кечирилди.
Шунингдек, талабаларнинг ички тартиб-қоидаларга риоя этиш ҳолати ҳам кузатилди. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, турар жойда яратилган шароитлар белгиланган меъёр ва талабларга мувофиқлиги аниқланди.
Мазкур жараён талабаларнинг қулай ва хавфсиз яшаш шароитларини таъминлаш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаб бартараф этиш мақсадида мунтазам давом эттирилади.









