Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Юртим қадриятлари” танловининг институт босқичи бўлиб ўтди

“Юртим қадриятлари” танловининг институт босқичи бўлиб ўтди

28.11.2025 соат 20:57Ёшлар иттифоқи фаолиятиMatbuot471 дақиқада ўқилади

Бугун Каттақўрғон давлат педагогика институтида талаба-ёшларнинг ўқишдан бўш вақтини мазмунли ўтказиш, шунингдек, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, ижтимоий-ахлоқий тамойиллар, маданий ва маънавий меросимиз билан яқиндан таништириш мақсадида “Юртим қадриятлари” танловининг институт босқичи ўтказилди.
Мазкур танлов ёшларни юртимиз тарихи, миллий анъана ва урф-одатлар, миллий санъатимиз, аждодларимизнинг бой маънавий мероси, шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида кенгроқ маълумотга эга бўлишига хизмат қилади. Шунингдек, Жадидлар ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш, талабаларда тарихий тафаккурни ривожлантириш ҳам танловнинг асосий мақсадларидан бири бўлди.
Танловда 10 нафаргача талаба-ёшлардан иборат факултет жамоалари иштирок этиб, саҳна кўринишлари, ижодий чиқишлар ҳамда қадриятларни ёритиш борасидаги билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.
Танлов учта шартдан иборат бўлиб, улар ўзбек миллатига хос миллий анъана, қадрият ва урф-одатларни саҳна орқали ифодалаш, ижодий ёндашув ва бадиий маҳорат асосида тайёрланган композитсион мусиқий чиқишларни намойиш этиш ҳамда “Жадидлар жасорати – миллатимиз фахри” йўналишида савол-жавоб шаклидаги билимлар беллашувини ўз ичига олди. Баҳолаш мезонлари жамоаларнинг ижодий ёндашуви, саҳна маданияти, мавзуни ёритиш даражаси ва жамоавий ишлаш кўникмаларига асосланди.
Танлов натижаларига кўра ғолиблар қуйидагича аниқланди: 1-ўрин – Аниқ ва табиий фанлар факултети, 2-ўрин – Филология ва ижтимоий фанлар факултети ҳамда 2-ўрин – Педагогика факултети. Ҳар бир жамоа ўз чиқиши орқали миллий қадриятларимизнинг нақадар бой ва сермазмун эканини намоён этди.
Тадбир якунида ғолиб жамоалар муносиб тақдирланди.

Қўшимча расмлар6

Улашиш: