
“Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
“Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 7-февралдаги PQ-46-сон қарорининг 12-б) бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги” доирасида Филология ва ижтимоий фанлар факултети талабалари иштирокида “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда факултет профессор-ўқитувчилари, гуруҳ мураббийлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди. Унда Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланган Конститутсиянинг мазмун-моҳияти, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган давлат дастурлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Маърузачилар Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари биринчи ўринга қўйилгани, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда ҳуқуқий билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири эканини таъкидлаб ўтишди. Тадбир давомида талабаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тақдимотлар, мавзуга оид интерактив савол-жавоблар ҳам ўтказилди.
Мазкур маънавий-маърифий учрашув “Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги”нинг самарадорлигини ошириш, ёшлар онгида инсон ҳуқуқлари маданиятини мустаҳкамлашга хизмат қилди.







